Талабалар ва битирувчилар билимини икки босқичда баҳолаш ва уларнинг малакасини тасдиқлаш миллий тизими жорий этилади

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан Бўғоз тиббиёт университети (Gulf Medical University) ректори, ЖССТ тиббий таълим бўйича маслахатчиси, профессор Хоссам Хамди (БАА), тиббий таълим мутахассислари жамияти раиси З.Балкизов (Россия), Санкт-Петербургдаги И.И.Мечников номидаги Шимолий-Ғарбий Давлат Тиббиёт Университети ўқув департаменти бошлиғи З.Лопатин (Россия) мамлакатимизга ташриф буюрди.